Ўзбекистон – МДҲнинг энг олийҳиммат ва саховатли мамлакати

Узбекский плов

Жаҳон рейтингида биринчи ўринни Мьянма эгаллади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz Charities Aid Foundation маълумотларига асосланиб.

Иккинчи ўринда – АҚШ, учинчи ўринда – Австралия. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Янги Зеландия ва Шри Ланка. Улардан кейинги ўринларда: Канада, Индонезия, Буюк Британия, Ирландия, БАА.

11 ўринда – Ўзбекистон, МДҲ мамалкатлари орасида биринчи. 15 ўринда – Туркманистон. Ўзбекистонга қўшни бўлган бошқа мамлакатлар эса анча орқада қолиб кетишган. Масалан, Қирғизистон – 34, Афғонистон – 78, Тожикистон – 87, Қозоғистон – 96, Арманистон ва Озарбайжонлар – 130, 131 ўринларда. Белоруссия – 100 ўринда, Украина – 106, Россия эса — 126 ўринга жойлаштирилган. Энг охирги 140 ўринда – Хитой жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, CAF фондининг ушбу сўрови Gallup компаниясининг бутун дунё аҳолиси орасида ўтказилган сўровлари натижаларига кўра белгиланган. Сўровда дунёнинг 140 мамлакатидан 148 минг киши иштирок этган.
Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни уч кўрсаткичнинг ўртача қиймати билан белгиланади: Хайрия фондларида тўпланган маблағлар ҳажми, Фуқароларнинг хайрия тадбирларида қатнашиши, Нотаниш одамларга ёрдам кўрсатиш.

Рейтингда кўрсатилишича, Ўзбекистонликларнинг 67% — муҳтож бўлган нотаниш одамга ёрдам кўрсатишга тайёр, 62% — доимий равишда хайрия фондларига пул ўтказиб туришади, 27% эса – кўнгилли равишда хайрия ишлари билан шуғулланишади.

Фото: Sputnik / Максим Богодвид

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s