Нидерландияда йирик ва жуда ҳам фожиали зилзила содир бўлиш муддати маълум қилинди

Добыча газа в Гронингене Гронингенда газ қазиб олиш
Фото: Michael Kooren / Reuters

Жанубий Корея ва Нидерландиялик олимлар Гронинген шаҳрида юз бериши мумкин бўлган жуда ҳам кучли ва катта вайроналарга сабаб бўлувчи ер силкиниши муддатини тахмин қилишди. Бу ерда Европа Иттифоқида истеъмол қилинувчи табиий газнинг 10 фоизи ишлаб чиқарилади. Бу ҳақдаги тадқиқот ҳақида arXiv.org сайтида маълумот берилди.

Олимларнинг баҳолашича, 2025 йилга келиб тахминан ҳар йили кучи 4,0 баллга тенг бўлган зилзила содир бўлади. 2025 йилда кучи 5,0 баллни ташкил этиши мумкин бўлган ер силкиниши эҳтимоли бир фоизга тенг.

Бундай хулосаларга олимлар, сўнгги ўн йил давомида Гронинген вилоятида кузатилган сейсмик фаолликнинг ортиши ҳамда геофизик тадқиқот натижалари, шунингдек лаборатор тажрибаларни ўтказиб келди. Олинган маълумотларни улар магнитуда ва ер силкиши муддати ўзаро боғлиқлигини аниқловчи Гутенберг-Рихтер жадвалида қўллаб кўришди.

Гронинген вилояти дунёда табиий газ заҳираларининг катталиги бўйича саккизинчи ўринда туради. Уни ишлаб чиқиш 1970-йиллардаги “голланд касаллиги” – иқтисодиётни табиий ресурсларни қазиб олишга ўта боғланиб қолгани билан боғлиқ.

Аҳолиси тахминан 600 минг кишини ташкил этувчи Гронинген вилоятининг катта ҳудуди денгиз сатҳидан пастда жойлашган бўлиб, табиий газни катта суръатларда қазиб олиш натижасида тупроқ қатлами аста-секин чўкиб бормоқда. 1986 йилдан бошлаб эса кучи 3,6 баллга етувчи техноген зилзилаларнинг юзага келиш ҳолати кўпайган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s