Сослан Тигиевдан Олимпиада-2008 ўйинларининг “кумуш” медали олиб қўйилди

Тўққиз спортчи, жумладан 2008 йилги Олимпия ўйинларининг олти нафар медалчиси такрорий допинг-намуналари таҳлилидан сўнг четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси сайтида хабар берилган.

Чоршанба куни ХОҚ энг замонавий илмий таҳлил усуллари орқали такрорий текширувда допинг намуналари ижобий натижа берган спортчиларга нисбатан санкция қўллади.

Ижобий намуна Ўзбекистонлик эркин курашчи Сослан Тигиевда ҳам аниқланган. Унда тақиқланган туринабол (4-хлородегидрометилтестостерон) моддаси топилди.

Шунингдек, Олимпиада-2008 медалларидан қозоғистонлик Таймураз Тигиев, украиналик оғир атлетикачи Ольга Коробка, белоруслик оғир атлетикачи Андрей Рыбаков, белоруслик оғир атлетикачи Анастасия Новикова ҳамда россиялик югуриш устаси Екатерина Волковалар маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ХОҚ Пекин ва Лондондаги Олимпия ўйинларида олинган допинг-намуналарини икки маротаба қайта текширувдан ўтказганди. Унинг доирасида 2008 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Артур Таймазов олтин медалдан маҳрум этилди.

Фото: sportal.co.nz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s