Тезкор хабар! Тошкентда бино қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

2016 йил 26 октябрь куни 11:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Форобий кўчасидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган 393b-сонли бино конструкцияларининг тўсатдан қулаши содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарнома тарқатди.

Ушбу вазият натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 2 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда вазият содир бўлишига қурилиш меъёр-қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

ФВВ қутқарув бўлинмалари томонидан бино вайроналари остидан 2 киши қутқариб олинган ва ҳалок бўлганларнинг жасади олиб чиқилган.

Қулаш содир бўлган жойда ФВВ, ИИВнинг ёнғин хавфсизлиги Бошқармаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг куч ва воситалари томонидан вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Юзага келган ҳолат юзасидан Шайхонтохур тумани ИИБ ва Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s