Тошкентда қулаган уй тафсилотлари

Чоршанба куни Тошкентдаги Фаробий кўчасида қурилаётган уйнинг бузилишига, катта эҳтимол билан бетон қопламанинг меъёридан ортиқ босими сабаб бўлган, хабар қилди Газета.uz’га ҳодиса жойида воқеа тафсилотларидан хабардор бўлганлар.

Маълумотларга кўра, ертўлага эга икки қаватли бино шундоққина кўча ёқасида («Ўзбекистон» маҳалласи) жойлашган бўлиб, унга савдо объектлари ва тренажёр зали (иккинчи қават)ни жойлаштириш режалаштирилган.

Биринчи ва иккинчи қават ўртасидаги бетон плиталар усти қурилиш материаллар билан тўлдириб ташланган бўлган. Бундан ташқари, улар янги эмас эди, деди ахборот манбалари.

Оғирликни кўтара олмаган плиталар ғиштли деворлар билан бирга қулаб тушиб, биринчи қават ва ертўла ўртасини тўлдирган.

Ҳодиса содир бўлган вақтда бинода 11 киши бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўрт киши қурбон бўлган (расман уч киши экани хабар қилинган), яна бир кишининг аҳволи оғир.

Ҳалок бўлганлар орасида бино эгаси ҳам бор, унинг жанозаси шу куннинг ўзида ўтказилган. Уни таниган маҳаллий фуқаролардан бири у ҳақда ижобий фикрларни билдирди: “У жуда интилувчан, доим изланадиган инсон эди. Эндигина оёққа турган, олдинда катта режалари бор эди”.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар қутқарувчилар кучи билан бино бўлаклари остидан олинди. Айни пайтда ҳодиса жойида тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Фаробий кўчаси транспорт воситалари ҳаракати учун очилган.

Фото: «Газета.uz»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s