Фарғоналик йигит пул учун ўз холаси ва унинг яқинларини ўлдириб, ёқиб юборди

Картинки по запросу наручники Фликср фото

Фарғона вилоятида мудҳиш жиноят қайд этилди: коллежни битириб ёлчитиб ишламаган йигит ўз холаси ва унинг яқинлари жонига қасд қилди.

“Ҳуқуқ” нашрининг билдиришича, исми ошкор этилмаган жиноятчи холаси бир неча йилдан бери машина олиш учун пул йиғаётганидан хабар топади. Шундан кейин у холасининг эри ва ўғли уйда йўқ вақтни мўлжаллаб Тинчлик шаҳарчасига – уларникига меҳмонга боради. Йигит жиноятни амалга оширишга бошқа бир қариндошини ҳам жалб этади.

Икки жияни ёвуз ниятда келганидан бехабар хонадон бекаси уларни меҳмон қилади ва уйида олиб қолади. Икки йигит тунда холаси, унинг қизи, келини ва икки набирасини чавақлаб ўлдиради ва жамғарилган пулга эга чиқади. Сўнг жиноятни яшириш учун солярка қуйиб жасадларга ва ҳовлига ўт қўйишади.

Қайд этилишича, мазкур жиноят тез муддатда фош этилган. Беш нафар қариндоши ҳаётига зомин бўлган йигит умрбод озодликдан маҳрум этилган. Унга ёрдам берган қариндоши ҳам озодликдан маҳрум қилинган.

Фото: euroradio.fm

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s