Фукусимадаги радиоактив ўрмон электростанциялар учун ёқилғи бўлади

 Фото: Zumapress / Globallookpress.com

Япония ҳукумати кичик немис компаниясига Фукусима префектурасидаги радиоактив ўрмондан электр қуввати ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Бош қароргоҳи Дюссельдорфда жойлашган Entrade Energiesysteme AG фирмаси раҳбари Юлиен Улих (Julien Uhlig)нинг сўзларига кўра, электр қувватини ишлаб чиқариш биомассадан қувват олишга мўлжалланган 400 та махсус машиналарда амалга оширилади. Улар Япониянинг ушбу ҳудудида ўрнатилган. Кутилишича, келаси йили ушбу ускуналар 20 мегаватт ишлаб чиқариши мумкин. Улар шунингдек, қуёш батареяларини тунги вақтда алиштириш имконига ҳам эга.

Лойиҳа АЭСдаги ҳалокатдан зарар кўрган префектурага яна одамларни қайтаришда кўмак беради. Фукусима маъмурияти 2040 йилга қадар бу ердаги барча электр қуввати қайта тикланувчи манбалар орқали олинишини режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг 11 март куни Япония тарихидаги энг кучли ер силкиниши содир бўлган. Хонсю оролининг шарқий қирғоқларида кузатилган 9,1 магнитудали зилзила оқибатида цунами келиб чиқди. Табиий офат сабаб “Фукусима-1” АЭСда ҳалокат юз бериб, у ерда реакторларни совутиш тизими ишдан чиққан. Бу иншоотнинг герметик бузилиш ва маҳаллий ҳудудларни радиоактив заҳарланишига туртки берди. Станция атфоридаги ҳудудларда истиқомат қилувчи 300 минг киши ўз уй-жойини ташлаб кетган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s