«Эрим ва жазмани азоб беряпти»

420x232_article_1477546232_BJfH8D.jpg

─ Тирикчилик ташвишларида эрим билан бирга ўзимни савдога урдим. Ҳаётимиз изига туша бошлаганида хўжайним менга хиёнат қила бошлаганини билдим. Ўзидан анча ёш ва бетарбия аёлни никоҳлаб олибди. Бу ҳам етмагандек, икковлашиб менга руҳий азоб бермоқда. Ўша аёлга қўнғироқ қилиб оиламни тинч қўйишини сўраганимда, эримга мени гиж-гижлаб, уриштириб қўймоқда. Бир куни эрим мени бирга овқатланишга таклиф қилди. Ўтирганимизда ўша аёл қўнғироқ қилиб, ҳақоратлай кетди. Камига эримдан ҳам гап эшитиб олдим. Кейин билсам, икковлари келишиб олиб, буни атайин уюштиришган экан. Уларнинг зулмидан қандай қутилишим мумкин?

Мукаммал, 33 ёш, Самарқанд вилояти

Руҳшунос: — Аёл хиёнатдан хабар топганида оиланинг келгуси тақдири унга боғлиқ бўлиб қолади. Барча муносабатларга нуқта қўйиши ёки уларнинг янги босқичига кўтарилишига имкон яратиши мумкин. Агар сиз турмуш ўртоғингизнинг қилган айбини юзига солсангиз ёки доимий равишда хатосини эслатиб турсангиз, вазият асло юмшамайди. Жангда ғолиблар бўлмайди, ҳар икки тараф ҳам талофатга учрайди. Аёл ўзига ишончи сусайган пайтлардагина ҳақоратлашларига, устидан кулишларига йўл қўйиб беради. Бундай ҳолатда ўзини хурмат қилишга ва қадрини сақлашга қодир бўлмай қолади. Шунда атрофдагилар ҳам бундай ўткинчи ҳолатингиздан фойдаланишади. Ўзингизга ишонишни, қадрлашни ўрганинг, шундагина атрофдагилар ҳам муносабатини ўзгартиради.

Марям Ихтиёрова: — Қўлига озгина пул тушган эркак босар-тусарини билмай қолишини кўп кузатганман. Эрингиз сизга нисбатан пасткашлик қилибди, иродани қўлга олиб, аёллик ғурурингизни, иззат-нафсингизни юқори қўйишни ўрганинг. Шу алпозда “ит хурар, карвон ўтар” мақоли ёдимга тушди. Уларнинг гап-сўзига эътибор бермасликни ўрганинг. Албатта, бу осон кечмайди, бироқ сиз бунинг уддасидан чиқолсангиз, келажакда фаровон оиланинг бекасига айланасиз. Бу ҳам Оллоҳ томонидан берилган бир синов. Сабр қилсангиз, мукофоти ҳам вақти-соати билан берилади.

Darakchi.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s