Бир хил либосли «келиннавкар»лар

61bccab55ba7f2b8fd3dfabb6d408c76.jpg

Сўнгги пайтларда тўйхоналарда катта экранларда келин-куёвнинг «севги тарихи», яъни Европада оммалашган «Love story» видеожамланмаси намойиш этилиши одатга айлана бошлагани кўпчиликни ташвишга солмоқда.

Тўйларда келин-куёвнинг «севги тарихи»ни намойиш этиш қачондан урф бўлди, қандай пайдо бўлди, деган саволлар кишини ўйга толдиради. Қадим-қадимдан то шу кунгача халқимизда севги муқаддас туйғу ҳисобланади, у кўз-кўз қилинмайди, сир тутилади. Севги-муҳаббат ҳаёси, ибоси билан қадрли.

Тасаввур қилинг, тўйда келин бўлмиш куёв бола ёнида ийманиб, бош эгиб ўтиради, уятчанлиги учун унга ҳурмат билан қарайсиз. Шу пайт ҳамманинг олдида куёв бола билан қўл ушлашиб, қўлтиқлашиб, ёки келиннинг куёв кўксига бош қўйиб турган ҳолатлари катта экранда намойиш этила бошланади. Гўё келин-куёв тўйгача бўлган учрашувларини, ўзларининг севги тарихини кўз-кўз қиляпти.

…Яқинда дугонам Зарнигорнинг (исми ўзгартирилган) фотиҳа тўйи бўлиб ўтди. Келин билан куёвнинг севги тарихини, замонавий тил билан айтганда «Love Story»ни тўй куни намойиш этиш мақсадида икки ёш тоққа чиқишган эди. Суратга тушиш жараёнида бехосдан келиннинг оёғи тойиб, пастликка думалаб кетди. Уни зудлик билан касалхонага олиб боришди. Зарнигор тирик, аммо… бир умрга ногирон бўлиб қолди. Йигит тўйни қайтарди…

Бошқа бир дугонамдан тўйига таклифнома олдим. Унинг айтишича, тўйда келиннинг ҳамма дугоналари «келиннавкар» сифатида бир хил либосда бўлиши шарт эмиш. Аввалига бу ҳолат менга кулгили туюлди. Ахир, дугонамнинг мен танимаган танишлари ҳам бўлиши мумкин-ку, қандай қилиб улар билан бир хил кийинаман, ҳамманинг диди турлича бўлса? Эьтирозимни билдиришга энди оғиз жуфтлаган эдим, дугонам йигирмата қизга етадиган либос учун газламани ўз бўйнига олганини айтди. Ота-она қизига сарпо қилгани етмагандек, энди келиннинг дугоналари (келиннивкар)га ҳам кийим олиши керакми?..

Ҳамманинг имконияти бир хил эмас, албатта. Оқила қиз ҳеч қачон ота-онасини қийнаб қўймайди, қолаверса, «келиннавкар» дегани қадрият эмас, иллат деб ўйлайман.

Бир хил матодан кийим кийган келин қуршовидаги қизларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда қўйилишига ҳам кўзимиз ўрганиб қолди. Энг қизиғи, бундай суратларнинг остидаги «келиннавкар» деган ёзувга кимдир эътибор берди, кимдир эса йўқ. Аслида, куёв бўлмиш дўстлари билан келиннинг уйига келишини куёвнавкарларни кутиш маросими сифатида биламиз. «Навкар» сўзи ҳам эркакларга тегишли эмасми? Аммо энди келиннинг бир хил либосдаги дугоналарини «келиннавкар» дейилиши нимани англатади?..

Ҳозир айни никоҳ тўйлари мавсуми, майли, ҳар ким орзу-ҳавасига етсин, бахтли бўлсин. Аммо биз учун етти ёт бегона одатлар тўйларимизга кириб келаётгани кишини ташвишга солади.

Тўйларни ихчамлаштириш ҳақида ҳамиша, ҳамма жойда гапириб келинади, тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай, ғалати одатларга тақлидлар пайдо бўляптики, улардан оммавий маданият ҳиди келаётганга ўхшайди. Эҳтимол, менинг фикрим кимларгадир ёқмас, эътирозлар бордир. Марҳамат, баҳслашайлик, бошқалар ҳам фикрини айтсин.

Муаллиф: Шоҳсанам НИШОНОВА, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s