Зарина Низомиддинованинг янги сурати муҳокамаларга сабаб бўлди

ivvA1mtjvgDiA9he8eYb7bbuIQWGSZgp.jpg

Актриса Зарина Низомиддинова Instagramга жойлаган сурати унинг обуначилари орасида бир қанча бахс тортишувларга сабаб бўлди, деб ёзади Today.uz.

Гап шундаки, Зарина Низомиддинова Instagramдаги саҳифасига фитнесс кийимида тушган суратини жойлаган. Бу эса обуначилари орасида бахс-мунозаралар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Баъзи фойдаланувчилар » аёл киши ўзига эътибор бериши керак» деган изоҳ қолдиришган бўлса, бошқалари «бу миллий урф одатимиз ўзбек халқига ҳос ибо ҳаёнинг йўқолиши» дея изоҳлаганлар. Яна бирлари эса, «бошқаларнинг ҳаётига аралашиш керак эмаслигини, бу унинг ҳаёти ва у ўз ҳоҳлаганча яшашга ҳақли» дея изоҳламоқдалар.

gBIDwufxeU1cbeh3QmnJMw_o6CbrEqzU.jpg

Умуман олганда бу актрисанинг илк шов-шувли суратлари эмас. Бундан аввалги постларда ҳам у ўз Инстаграм саҳифасига «енгиллик» кайфиятини «чақирувчи» суратлар жойлаган эди. Ўша пайтда кўпгина фойдаланувчилар актрисанинг баъзи тана аъзолари ҳақида ножўя сўзлар изоҳлар қолдиришган эди.

Суратлар тасвирга олиниш услубига қараганда деярли бир хилга ўхшайди. Актриса бу билан мени томоша қилинглар демоқчи бўлганми?

Шу ўринда сайтимиз номидан фойдаланувчиларимизга айтиб ўтмоқчи бўлган фикрларимиз бор.

Шу каби суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда эълон қилиш бизнинг халқимиз урф одатларига тўғри келмайди. Азалдан ўзбек қизлари ибо ҳаёли бўлиб келган. Албатта ҳамма шахсий ҳаётга эга бўлиши мумкин, лекин у омма эътиборига ҳавола этилмаслиги учун ҳам «шахсий»дир.

Фото: Today.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s