ОАВ: Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади

Foto: O‘zbekistonning Moskvadagi elchixonasi Фото: Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси

Россия пойтахти Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласи шаҳар думаси ҳузуридаги монументал санъат комиссиясининг 8 декабрдаги йиғилишида кўриб чиқилади. «ТАСС»нинг комиссия раиси, Россияда хизмат кўрсатган меъмор Игорь Воскресенскийга таяниб ёзишича, масала ижобий ҳал бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш таклифи билан Москва ҳокимиятига Ўзбекистон элчихонаси мурожаат қилди.

«Эндиликда Москва ҳокимияти бу масала билан бизга чиқди. Бу масала ижобий ҳал бўлишига шубҳа қилмайман, негаки у давлатлараро даражада муҳокама қилинган», — деди Воскресенский.

Унинг сўзларига қараганда, ёдгорлик Полянка кўчаси яқинида, элчихона олдида жойлашган, Ислом Каримов номидаги хиёбонда ўрнатилади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s