Ошкор бўлган “фаолият”

Картинки по запросу сўм фото

Азамат Ниёзов Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолият юритиб келди. Аммо у тадбиркорлиги давомида белгиланган қоидаларни писанд этмаганлиги маълум бўлди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Азамат Ниёзовнинг фаолияти ўрганилганда, унинг қуйидаги камчиликларга йўл қўйганлиги аниқланди.

Савдо фаолиятида Россия Федерациясининг Томск шаҳридан жами 323 млн. 470 минг сўмлик ёғоч маҳсулотларини олиб келган А.Ниёзов ёғоч маҳсулотларининг барчасини нақд пулга сотиб, назорат касса машинасидан ўтказмай, банкка ҳам топширмасдан ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.

Бундан ташқари, ёғоч маҳсулотларини тўловни амалга ошириш учун чет эл валютасини “қора бозор”дан ноқонуний сотиб олиб, Россия Федерациясига турли йўллар билан жўнатиб келганлиги ҳам маълум бўлди.

Суд Азамат Ниёзовга энг кам иш ҳақининг 300 баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s