Табиий қаришни секинлаштирувчи усул топилди

Химическая структура NMN NMN’нинг кимёвий тузилмаси
Фото: Edgar181 / Wikipedia

Халқаро биологлар жамоаси соғлом сичқонларда қаришни секинлаштирувчи табиий бирикмани аниқлади. Бунга бағишланган тадқиқот Cell Metabolism журналида чоп этилган бўлиб, у ҳақда қисқача EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Янги илмий изланишда олимлар жониворлар организмида NAD коферментини синтезлаш учун ишлатилувчи ҳужайраларни энергетик алмашинувида қатнашадиган NMN нуклеоидини қўллашга муваффақ бўлишди. NAD’ни жониворларга тўғридан-тўғри юбориш мумкин эмас.

NAD бирикмаси ёғ ва углеводларнинг сингишида ёрдам беради, бироқ унинг синтези ёш ўтган сари ДНКда юзага келувчи бузилишлар сабаб секинлашади. Хусусан, кофермент тана массасини ортишига йўл қўймай, инсулинга бўлган таъсирчанликни камайтириб, жисмоний фаолликни пасайтиради.

“Биз қариётган сичқонларда физиологик инқирозни секинлаштиришни кўрсатиб бердик, – деди тадқиқот муаллифларидан бири Син-Итиро Имаи. – Бу қари сичқонларда худди ёш жониворлар каби моддалар алмашинуви ва қувват даражаси пайдо бўлишини билдиради”.

Сичқонлардаги тажрибаларнинг кўрсатишича, сувда эриган NMN уч дақиқа давомида қонга киради. Мутахассисларнинг таъкидига кўра, ёш сичқонлар томонидан NMN’нинг қабул қилиниши деярли самара бермайди.

Олимларнинг фикрича, инсон организмида моддалар алмашинуви сичқонларга ўхшаш бўлгани сабабли, янги тадқиқотдан олинган хулосалар инсонлар учун ҳам фойдали. Японияда NMN дори воситасининг кишиларда синаб кўриш жараёни бошланган. Бу бирикма, олимларнинг таъкидлашича, бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан брокколи, карам, бодринг ва авокадо таркибида бор.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s