Танишинг: “Дунёдаги энг қора терили модель”

Хлодия Диоп Хлодия Диоп
Фото: @melaniin.goddess

Сенегаллик Худиа Диоп модалар намойишлари ва ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Интернет фойдаланувчилари уни “энг қора терили модель” деб аташмоқда. Бу ҳақда Metro ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Twitter, Instagram ва Facebook фойдаланувчилари ўз саҳифаларида 19 ёшли сенегаллик қизнинг суратларини эълон қилишмоқда.

Худианинг айтишича, болалигида уни териси ранги учун масхара қилишарди. 15 ёшида Францияга кўчиб ўтган ва 17 ёшида моделга айланган Диоп ҳозирга қадар атрофдагиларнинг ҳайратига ва айрим ҳолларда масхара қилишига сабаб бўлмоқда.

“Улғайганим сари мен ўзимни севишга ва атрофдагиларнинг ёмон муносабатига эътибор бермасликка ўргандим”,—дейди Худиа.

Қора танли моделнинг Instagram саҳифасини ҳозирга кунда 300 минг нафар интернет фойдаланувчиси кузатиб боради. Диопнинг фикрича, ўзининг ижтимоий тармоқларда машҳурлиги билан у мода ва гўзаллик ҳақида орзу қиладиган минглаб қора танли аёлларга нисбатан муносабатнинг ўзгаришига таъсир кўрсатади.

“Мен қора танли аёлларни илҳомлантиришни ва уларни янада кучлироқ қилишни истайман”,—дейди Худиа ўз режалари билан ўртоқлашар экан.

Худиа айни пайтда Нью-Йорк ва Парижда The Colored Girl Inc агентлиги билан шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Harper’s Bazaar журнали муқовасида чоп этилган илк қора танли моделга 1966 йилда америкалик Доняль Луна айланганди. У омад чўққиси кўтарилган пайт, 33 ёшида гиёҳванд моддалар сабаб оламдан кўз юмган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s