Ўзбекистон бош прокурори: «мақсад-тадбиркорларга имкон қадар кўмак кўрсатиш»

yegilish.jpg

«Истиқлол» санъат саройида (собиқ «Халқлар дўстлиги») ўтган учрашув Президент в. б. Шавкат Мирзиёевнинг яқиндагина қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига бағишланди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев барчани фаолликка, ечимини топмаган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга чақирди.

Залдан келган порахўрлик далили ҳақидаги аноним хатни кўрсатар экан, бош прокурор коррупцияга қарши ошкора кураш лозимлигини маълум қилди. «Коррупция масаласини ҳар ким, энг майда ҳолатларда ҳам қарши ҳаракат қилгандагина ҳал этиш мумкин», — деди у.

Айни пайтда Бош прокуратурада катта ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар тадбиркорлик йўлидаги тўсқинликларни ўрганмоқда. Улар Савдо-саноат палатаси билан фаол маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Мақсад — тадбиркорларга имкон қадар кўмак кўрсатиш, қайд этди Ихтиёр Абдуллаев.

У Бош прокуратура сайти ёки почта орқали бизнеснинг барча соҳалари бўйича қайта кўриб чиқилиб, янгидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий актларга киритиладиган аниқ таклифларни юборишни сўради.

Кичик ва ўрта бизнеснинг пойтахт иқтисодиётига қўшаётган улуши (шаҳарда 48 минг тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда) тўғрисида сўз олган Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов унинг ҳудуд яилпи маҳсулотининг 65 фоизи, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 70 фоизи, ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг 92 фоизи ва экспортнинг 37 фоизи тўғри келишини таъкидлаб ўтди. Йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида тадбиркорлик субъектлари сони 5800 тага ошган.

Мамлакат раҳбарияти томонидан сўнгги ойларда тадбиқ этилган ўзгаришлар ҳақида сўзлар экан, пойтахт маъмурияти раҳбари улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда бизнес вакиллари зиммасига янада кўпроқ масъулият юклашини таъкидлади. У барчани ҳалоллик билан ишлашга, ижтимоий соҳа ва бюджет ташкилотлар ходимлари учун муҳим бўлган солиқларни виждонан тўлашга чақирди.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s