Қарзни ундиролмаяпман. Маслаҳат беринг!

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилган:

“Мен синашта бир танишимга пул бергандим. У бажариши лозим бўлган ишнинг уддасидан чиқмади. Мен унга пул бераётганимда қарз олаётганини ёздириб олганман. Ўша пулни қайтариш муддати белгиланган вақтидан анча ўтиб кетди. Мен ундан пулни қайтаришини сўрагани борсам, менга ўхшаган одамлар сони кўп экан! У қарзини тан оляпти, лекин қайтариш учун озгина кутиб туринг, деяпти. Бир неча бор шундай бўлди. Мана шунақа вазиятда қандай йўл тутишим керак? Қарзни узишини сабр билан кутайми ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилайми?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Агар оғир аҳволдаги қарздор қарзини тан олиб, озроқ муҳлат сўраётган бўлса, унга имкон бериш керак. Агар уддасидан чиқсангиз, қарзнинг бир қисмини ёки ҳаммасини кечиб юборсангиз, жуда катта ҳиммат қилган бўласиз. Лекин бунга имконингиз етмаса, қарздорнинг ҳолига раҳм қилинг (Агар қарз олиб, атайлаб қайтармай юрганида бошқа гап эди). Дуо қилинг, истиғфор айтинг. Шунда Аллоҳ ишингизни енгил қилса, ажабмас.

Сизга маслаҳат шу. Бироқ қарз олган одам устидан шикоят қилиб, қатъий чора кўришга шошилманг! Нега десангиз, қарздорга зулм қилиб қўйишингиз мумкин”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s