Ака-ука валютафурушлар

Картинки по запросу доллар фото

Ака-ука Шоҳруҳ ва Жаҳонгир Орзиқулов шаҳардаги бозор атрофида валюта олди-сотдиси билан шуғулланишни мақсад қилиб, одамлар тўпланиб турган жойларда “доллар оламиз” деб юришарди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.

Кунларнинг бирида Шоҳруҳнинг олдига фуқаро Гулнора Бердиева келиб:

– Долларни қанчадан сотаяпсиз? – деб сўради.

– Қанча керак? Келиштириб берамиз.

– 9 минг доллар керак эди, топиб бероласизми?

– 41 миллион 580 минг сўмга сиз айтган “иш” битади, – деди Ш.Орзиқулов. – Сиз пул олиб келаверинг, мен буёғини тайёрлаб қўяман.

Шоҳруҳнинг ёнида 6200 АҚШ доллари бор экан, шу боис укасига телефон қилди.

– Жаҳонгир, тез 2800 доллар олиб ёнимга кел.

Жаҳонгир айтилган пул билан етиб келди. Ака-ука Гулнорадан пулни санаб олаётганида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинди.

Суд ака-укани айбдор деб топди ва уларнинг ҳар бири энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан миқдорда жаримага тортилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s