Виртуал қабулхона ишига масъулиятсиз қараганларга чора кўрилмоқда

Виртуал қабулхона саҳифаси

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ўз таклиф ва шикоятлари билан мурожаат қилувчи фуқаролар сони ошиб боргани сайин, ушбу мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилиши ҳамда ҳал қилиниши юзасидан назорат ҳам кучайтирилмоқда. Ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олиниб, фуқароларнинг мурожаатларига нисбатан бефарқлик билан қараган масъул шахслар жазога тортилмоқда, деб ёзади Спутник Ўзбекистон.

Бунга виртуал қабулхонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чоп этилаётган маълумотлар орқали ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Саҳифада маълум қилинишича, фуқароларнинг мурожаатлари борасида масъулиятсизлик билан ёндашган масъул шахсларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилмоқда.

“Меҳнат вазири (Абдухакимов)га Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи У.Маированинг мурожаатини телефон орқали боғланиш имкони бўлмаганлиги баҳонаси билан аноним деб топилишига сабабчи бўлган ҳамда масалани узил-кесил ҳал қилиш чорасини кўрмаган вазирлик масъул ходимини аниқлаш бўйича хизмат текшируви ўтказиш ва айбдор масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш топширилди”, дейилади саҳифадаги хабарда.

Шунингдек, Наманган вилояти Поп тумани ҳокими (Юлдашев)га электрон қабулхонага келиб тушган мурожаатларни ҳал қилишда тегишли ҳужжатларни қалбакилаштиришга йўл қўйганлиги учун ҳайфсан эълон қилинганлиги ҳам маълум қилинган.

Бу чоралар фуқароларнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш билан бирга ҳеч бир мурожаат беэътибор қолмаётганлигини билдиради.

Фото: sputniknews-uz.com

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s