Даволаб бўлмайдиган семизликнинг асосий сабаби маълум қилинди

 Фото: Wang Zhid / Zumapress / Globallookpress.com

Монреаль университети қошидаги клиник касалхона Тадқиқот маркази олимлари даволаб бўлмайдиган семизлик турининг пайдо бўлиш сабабини аниқлади. Маълум бўлишича, гипоталамус нейронларидаги ABHD6 ферментининг етарли даражада фаол бўлмаслиги парҳезлар ва машқларни ортиқча вазн билан курашда фойда бермаслигига олиб келади. Физиологлар ўз хулосалари ҳақида Cell Reports журналида чоп этилган мақолада сўз юритганлар.

Тадқиқотчилар ишлаб турган ABHD6’ни тўғри кодлай олмайдиган мутант генга эга гени модификацияланган сичқонларни яратишди. Бундай оқсил гипоталамус – организмнинг гормонал фаолиятини назоратда тутувчи бош мия тизимида бор бўлган нейронлар гуруҳида фаолдир.

Аниқланишича, тўғри ҳаёт кечириш ва овқатланиш жараёнида ушбу сичқонлар одатий жониворлардан фарқ қилмайди. Бироқ, улар совуқ таъсир кўрсатганда тана ҳароратини бир меъёрда ушлаб тура олмайди, шунингдек таркибида катта миқдорда ёғ бўлган озиқни истеъмол қилса семизликка мойил бўлади. Шу билан бир қаторда, оддий парҳезга ўтказилгач вазнни йўқотмайди.

Олимларнинг фикрича, бундай механизм инсон организмида ҳам мавжуд. Буни исботлаш учун яна бир қанча тадқиқотлар ўтказиш лозим, бироқ мутахассислар вазнни йўқота олмаётган кишиларда ABHD6 нотўғри ишлаётганига ишончлари комил.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s