Кимларга дам солдириш мумкин?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Дам солдириш ҳақида бир саволим бор эди: домлага борганимда, заъфарон деган ўсимлик бор экан, Маккадан олиб келинган. Ўшанда Ёсин сурасидан битта мубин ёзиб устига озгина сув қуйиб, 2 – 3 марта ичираркан. Бу табиий фойдали гиёҳ. Ёсин сурасидан ўқиб дам соларкан. Қўлимга тасбеҳ бериб, 3 та жойидан тутиб нима ниятингиз бўлса, ичингизда айтин, менга айтманг, ҳақингизга Худодан сўраб дуо қиламан, деди. Кейин тасбеҳ билан 2 – 3 марта урди.

Дам солингандан кейин инсон ўзида қандайдир енгилликни ҳис қиладими? Дам соладиган инсон сизга биров ёмонлик қилаётганини ёки қилмоқчилигини билиши мумкинми? Ушбу хатти-ҳаракатлар ҳақида шариат нима дейди?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Шариатда дам солиш бор. Сувга дам солиб ичиш ҳам жоиз. Аммо одам ўзига – ўзи дам сололмаса, ишончли – илмли ва тақволи дам солувчи ҳузурига боради. Дам солувчи инсон қалбидаги нарсаларни, ғайбни – келажак ва ўтмишни билмайди, унга кимлар душманлик қилаётганини айтиб беролмайди. Агар шундай бўлса, у фолбин экан. Ундай кимсалар олдига борманг!”

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s