Миробод тумани ҳокимига ҳайфсан берилди ва бир мансабдор ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди, яна бир мансабдор эса ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонасининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

“Тошкент шаҳар Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Е.Каравайкинадан иссиқлик қуввати билан таъминлаш масаласида келиб тушган мурожаатни кўриб чиқишда йўл қўйган камчиликлари учун Миробод тумани ҳокими (Кадиров)га ҳайфсан эълон қилинди ва “Тошиссиқликқуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси Миробод тумани филиали раҳбари (Мухаммедов) эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, дейилади саҳифадаги хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёвнинг виртуал қабулхонаси шу йилнинг 24 сентябрь куни ишга тушганди.

Facebook ижтимоий тармоғидаги қабулхона фаолияти билан таништириб борувчи саҳифада маълум қилинишича, виртуал қабулхона фаолияти бошлангандан кейинги биринчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 000 тадан ортганди, иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 000 тадан ортди, учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 000 тадан ортди, тўртинчи ҳафта охирида кундалик мурожаатлар сони 4000 тадан ортди. 22 октябр куни умумий мурожаатлар сони 70 мингдан ортди.

Фото: Sputnik / Стрингер

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s