Олимлар: Биринчи ядро уруши сув сабабли бошланиши мумкин

Дарё

Биринчи ядро уруши Россия ва АҚШ ўртасида эмас, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бошланиши мумкин, деб ёзади Спутник Ўзбекистон РИА Новости’нинг БМТ университети олимларига таяниб берган хабарига асосан. Бунга Ҳиндистон ярим оролида ичимлик суви борасида кучайиб бораётган муаммолар ва Ҳинд дарёси ҳавзаси атрофидаги низолар сабаб бўлиши мумкин.

“Ҳинд дарёси ҳавзаси суви “соат бомбаси” бўлиб, исталган вақтда портлаши ва ҳудуддаги сув захиралари танқислигини ошириб юбориши ҳамда иқлим ўзгаришларини келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга сув таъминоти бўйича бошқа низолар ҳам мавжуд ва биз сув захираларидан тинч йўл билан ва самарали фойдаланилиши учун бу муаммоларни таҳлил қилмоқдамиз”, — деди БМТнинг сув захиралари, атроф-муҳит ва саломатлик институти директори Владимир Смахтин.

Олимнинг айтишича, Ҳиндистон ярим оролида сув захиралари борасидаги низо кейинги йилларда кучайди – бир ойча илгари Ҳиндистон 1960 йилдан буён амалда бўлган Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сув муносабатларини тартибга солувчи Ҳинд дарёси бўйича икки томонлама комиссия ишини тўхтатишини маълум қилди.

Ушбу келишув доирасида Ҳиндистон Ҳинд дарёсининг учта шарқий ирмоғидан, Покистон эса икки ғарбий ирмоғи ва дарёнинг ўзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганди. Икки давлат ўртасида низо келиб чиққан тақдирда Ҳиндистон бу ирмоқларни тўсиб қўйишидан чўчигани учун Покистон шундай келишувни амалга оширганди.

2016 йил сентябрида Ҳиндистон ҳукумати бу келишувни қайта кўриб чиқиш ёки бутунлай ундан чиқиш ҳақида баёнот бергач, Покистон бу баёнотни “уруш эълон қилиш” деб баҳолади.

БМТ университети олимлари вазиятни таҳлил қилиб чиқишди ва ярим оролда сув таъминоти жуда жуда жиддий муаммо ҳамда Ҳиндистон ва Покистон бу борада ҳамкорлик қилишмаса яқин келажакда улар ўртасида уруш келиб чиқиши мумкин деган хулосага келишди.

БМТ институти маърузаси муаллифларидан бири Роберт Вирсингнинг айтишича, минтақадаги уч ядровий давлат – Покистон, Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги узоқ йиллик низолар тарихи яқин келажакда ядровий уруш келтириб чиқариши мумкин деган тахминни беради. 1960 йилги келишувни бекор қилиш эса бу эҳтимолни янада оширади.

Фото: Sputnik / Юрий Кавер

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s