Путин Россия гуручининг Ўзбекистонга етказиб берилишидан ҳайратланди

B6CofqoyclwjVeNfsWCD41ra1ath8Nc2.jpg

Россия президенти Владимир Путин Сочидаги учрашувда Краснодар ўлкаси аграрчиларини гуруч ҳосили куни билан табриклади. Бу ҳақда 28 октябрда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди, деб ёзмоқда Kun.uz.

“Ҳозир учрашув олдидан маълумотларни кўриб чиқдим: охирги 20 йил ичида мамлакатимизда гуруч ҳосили йиғиб олиш 2,5 марта ошган ва асосан бу ерда сизда, Краснодар ўлкасида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш ҳисобига”, деб айтди Путин.

“Мен ҳозир Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан гаплашаман. Унга гуруч керак бўлса, биз унга етказиб беришга тайёрлигимизни айтаман”, деб қўшимча қилди Путин.

Учрашув иштирокчиларидан бири Путинга гуручга нархларнинг беқарорлиги сабабли аграрчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш нияти ҳақида айтди. Иштирокчи Путиннинг гуруч асосан қаерларга экспорт қилиниши ҳақидаги саволига Сурия, Туркия ва Ўзбекистонга деб жавоб берди.

“Ўзбекистонга? Бизнинг гуручдан палов тайёрласа бўладими?”, деб қизиққан Путин. Бунга жавобан гуруч ишлаб чиқарувчилар Россия гуручидан исталган таом тайёрлаш мумкинлигини айтишган.

Маълумотларга кўра, жорий йилда ўлкада гуруч ҳосили 1,026 млн тоннани ташкил қилган, бу эса 2015 йилдагидан 9 фоизга кўпроқ бўлган.

Фото: Globallookpress.com

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s