Қаттиқ қўрққан одамга хўрознинг тожидан чиққан қон суртиладими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Бир мулла бобомиз опамга Қуръон сураларидан дам солиб, дуо қилганидан кейин ўша опамни қаттиқ қўрққанлигини, уни товуқ билан қонлаш кераклигини айтди. Яъни, товуқнинг бошидаги қизил тожидан қон олиб юзига ва оёқларига суртиш керак, деди. Ўша қонлаш бор нарсами?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ўша бобонинг Қуръон сураларидан ўқиб дам солгани яхши. Аммо кетидан товуқ сўйиб, унинг қонини бемор танасига суртишни буюргани маъқул эмас. Бу иш шариатда йўқ. Шариатда Қуръон оятлари билан дам солиш бор. Яна беморликдан тузалиш учун турли ҳалол воситаларни ишга солиш жоиз. Аммо жонлиқ сўйиб, унинг қонини бемор баданига суртиш йўқ. Бу жоҳилий одатдир.

Қаттиқ қўрқиб, ваҳимага тушиб қолган одамга хўрознинг тожидан чиққан қон суртилмайди, балки дам солиб, яхши гаплар билан кўнгли хотиржам қилинади, фойдали маслаҳат берилади, турли ваҳимали хаёлларга бормаслик тавсия этилади, Қуръон ўқиш ва зикр айтишга буюрилади. Сабаби Қуръон қалбга шифодир, Аллоҳни зикр қилиш билан кўнгил таскин топади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s