АҚШ давлат департаменти Истанбулдаги дипломатлар оилаларига АҚШга қайтишни тавсия қилди

Истанбулдаги АҚШ бош консуллиги ходимлари оилаларига Америкага қайтиш тавсия этилди. Давлат департаменти Туркия жануби-шарқида саёҳат қилаётган, шунингдек, иш юзасидан бўлиб турган америкаликларга ҳам бу борадаги огоҳлантирувни узайтирди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

«Экстремистик гуруҳлар Истанбул ҳудудида АҚШ фуқароларига ҳужум қилишга қаратилган тажовузкорона уринишларини амалга оширишда давом этмоқда. АҚШ фуқаролари Туркия жануби-шарқига сафарлардан тийилишлари, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб саёҳат билан боғлиқ хатарларни ҳам синчиклаб кўриб чиқишлари зарур», — дейилади Давлат департаменти сайтида.

Қайтиш ҳақидаги тавсия фақат Истанбулдаги бош консулликга тааллуқли, АҚШнинг Туркиядаги бошқа дипломатик идораларига тегишли эмас.

Фото: EPA

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s