“Малибу” операцияси

малуби.jpg

Чортоқлик Икром Холбоев (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартириб берилмоқда) “Жўрабой Зокиржон Жаҳонгир” масъулияти чекланган жамиятида норасмий раҳбар сифатида фаолият юритиб келарди. Аслида бу жамиятнинг расмий раҳбари Жавлон Мирзаев эди. Қулай вазиятдан фойдаланиб қолишни кўзлаган Икром автомашиналар сотиб олиш ниятида ўзининг туғишган акаси, АТ “Халқ банки” Чортоқ филиалида кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи вазифасида ишловчи Иззат Холбоев билан ўзаро жиноий тил бириктиради. Бу ҳақда “Диёнат” газетаси ёзмоқда.

Иззат ҳам укасини бу ноқонуний йўлдан қайтариш ўрнига масъул мутасадди лавозимда ишловчи шахс бўлишига қарамай, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жиноятга шерик бўлади. Шу тариқа нафс бандасига айланган ака-ука “Чуст автотеххизмат-Н” МЧЖ билан “Малибу” ва “Кобальт” русумли автомашиналарни сотиб олиш тўғрисида шартнома тузишади. Икром “Жўрабой Зокиржон Жаҳонгир” МЧЖ раҳбари Ж. Мирзаевнинг имзосини сохталаштириб, жамият номидан керакли ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда АТ “Халқ банки” Чортоқ филиалига тақдим этади. Акасининг “беминнат” ёрдами билан банк ва жамият ўртасида автомашина сотиб олиш учун кредит ва гаров шартномаси тузилиб, банкнинг 92 миллион 251 минг 660 сўм маблағини қўлга киритади. Ушбу пул эвазига “Малибу” русумли автомашина сотиб олади.

Қилган ишларининг “ҳиди” чиқмаганидан руҳланган ака-ука энди бошқачароқ йўл тутишади. Яъни, “Маржон тола файз” масъулияти чекланган жамияти раҳбарига метан газ қуйиш шоҳобчаси қуришаётгани, шунинг учун молиявий ёрдам бериб туришини, пулларни тез орада қайтаришларини айтиб, уни алдаб, ишончига кириб, ушбу жамият ҳисоб рақамидан “Жўрабой Зокиржон Жаҳонгир” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига 80 миллион сўм пул маблағини ўтказишга эришиб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритишади.

Айтилган муддатдан анча вақт ўтиб кетса-да, “молиявий ёрдам” эгасига қайтарилмайди. Боши қотган ака-ука “Маржон тола файз” масъулияти чекланган жамиятидан яна 10 миллион сўм маблағни Икром норасмий раҳбарлик қилган жамият ҳисоб рақамига кўчиртириб, жамият ҳисобида бўлган, кредит маблағига сотиб олингани учун тақиққа қўйилган “Малибу” русумли автомашинани қарзлари эвазига бериб юборишади.

Бу қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари билан улар АТ “Халқ банки” Чортоқ филиали манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишади.

Таассуфки, қинғир ишнинг қийиғи албатта чиқади. Бунга ҳаётий мисоллар бисёр. Шу маънода, ака-уканинг бу жиноий ишлари ҳам барибир фош бўлиб қолди.

Суд Иззат Холбоевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор, деб топиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 59, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил ўташ учун бир йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Шунингдек, у суд ҳукмига кўра, ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил олти ой муддат давомида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ҳам ўтайдиган бўлди.

Икром Холбоевнинг айби ҳам суд жараёнида ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда ўзининг тўлиқ иқрорлиги билан исботини топди.

Суд унга ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59, 61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил ўташ учун бир йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s