Офислардаги энг катта хавф маълум қилинди

 Фото: Bernd von Jutrczenka / DPA / Globallookpress.com

Жанубий Дания Университети, Саломатлик бўйича миллий илмий-тадқиқоти маркази (National Research Centre for Prevention and Health) ва Сидней университети тадқиқотчилари инсон ўтирган ҳолатдаги иш соатларининг камайтирилиши соғлиққа фойдали эканлигини аниқлашди. Изланиш натижалари International Journal of Epidemiologyда чоп этилди.

Олимлар меҳнат куни давомида ўтириб ишлаш вақтини камайтирадиган услубни ишлаб чиқишди. Хабарларга кўра, бир ой давомида инсон 8 соатлик иш кунида 71 дақиқага камроқ ўтириб ишласа, бу унга вазнини 0,61 фоизга йўқотиш имконини беради.

Тадқиқотда Дания ва Гренландиядан 317та офис хизматчилари қатнашди ва уларни офис шароитида акселерометрлар ёрдамида туриш ва ўтириб ишлаш вақтлари ҳисобланди.

Бир ойдан сўнг хизматчилар 71 дақиқа камроқ ўтириб меҳнат қилишгани ва бир иш кунидаги қадамлари сони эса 7 фоизга ўсганлиги маълум бўлди.

Олимларнинг таъкидлашича, ўтириб ишлаш семизлик ва юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқарадиган асосий сабаблардан бири экан.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s