Раиснинг режаси барбод бўлди

Картинки по запросу доллар фото

Хусусий уй-жой мулкдорлари уюшмаси раиси Исажон Собиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) унга қўнғироқ қилиб, уларнинг ширкатида текширув бошлангани, шу боис 2014 йилдан 2016 йилнинг биринчи чорагигача бўлган ҳисоботларни туман прокуратурасига мутахассис сифатида жалб қилинган Ҳаким исмли одамга олиб бориб бериш кераклигини айтиб қолди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Уюшма раисининг гапларини эшитиб бўлгач, гўшакни жойига жойига қўйган мазкур ширкат бош ҳисобчисининг кўнгли негадир ғашланди. Топшириқни бажариб, ҳужжатларни берганида, Ҳаким исмли мутахассис энди қайта ҳисоблаш далолатномаларини олиб келиб беришни сўради. Бу ҳолат бош ҳисобчини янада ажаблантирди. Бундай ҳужжатлар йўқлигини айтди ва бу ҳақда тилхат ёзиб берди.

Эртасига ширкат бошлиғи телефон қилиб, уюшма раисининг таъкидлашича, уларнинг ширкатидан 241 миллион сўм камомад чиққанини айтганида қулоқларига ишонмади, ҳайрон бўлди. Хавотири бежиз эмаслигига амин бўлди. Шундай бўлса-да, ўзини қўлга олиб, уюшма раиси Исажон Собировга қўнғироқ қилиб, бунча камомад чиқиши мумкин эмаслигини айтган эди, раис уни тинчлантирди. “Опа, сиз хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Эртага кўришиб олишимиз керак. Қаерга келишингизни ўзим қўнғироқ қилиб айтаман”, деб унинг кўнглини кўтарган бўлди.

Дарҳақиқат, эртасига уюшма раиси телефон қилиб, учрашув жойини белгилади. Икки соатча вақт ўтгач, кўришишди. И.Собиров уни яна бир бор тинчлантириб, “Ҳозир Ҳаким билан гаплашаман”, деди-да, қўл телефонини олди ва рақам терди. Шу пайт кутилмаган ҳолат юз берди. И.Собиров телефонида гаплашар экан, айнан унинг қўлидаги, ўзи “гаплашаётган” телефони жиринглаб қолди, бундан бош ҳисобчи ҳайратга тушди. Боиси банд бўлиб турган телефон бошқа қўнғироқни қабул қилиши мумкин эмасди-да. Бош ҳисобчи буни суҳбатдошига сездирмади. Бу ҳолдан бироз саросимага тушган И.Собиров кейинроқ ўзи телефон қилишини айтиб, кетиб қолди.

Соат 17:00да И.Собиров бош ҳисобчига қўнғироқ қилиб, ўзлари боягина учрашган жойга чақирди. Опа етиб келгач, Ҳаким ишни ҳал қилиш учун 600 АҚШ доллари сўраётганини айтиб, пулни тезлаштиришни тайинлади. Бош ҳисобчи ҳозир бунча пули йўқлигини, бир соатларда топиб, ўзи хабар қилишини ваъда қилди. Аммо айтилган вақтда пулни топа олмади ва бу ҳақда И.Собировга СМС орқали хабар юборди. Кўп ўтмай И.Собировдан кечки соат 20:00гача вақт борлиги, ҳаракат қилиш кераклиги, лафз қилганлиги ҳақидаги жавоб келди. Ҳисобчи энди эрталабгача муҳлат сўради.

Бироқ у эртасига ҳам пул тополмай, СМС орқали ёзиб юборди. И.Собиров унга жавоб бермай, телефон қилди-да, пулни топмаса бўлмаслигини қатъий тайинлади. Бош ҳисобчи шундай кейин Ҳаким билан ўзи гаплашиб кўришга қарор қилди-да, зудлик билан унинг ёнига йўл олди. Учрашгач, бунча камомад чиқишига ишонмаслиги, шунингдек, у айтган пулни тополмаганини айтиб, ёрдам беришни сўради. Унинг гапларини эшитган Ҳаким ҳам аввалига ҳайрон бўлди. Ундан ким пул сўраётгани билан қизиққан эди, бош ҳисобчи И.Собировдан келган СМСларна кўрсатди. Ҳаким нотўғри ҳисоблангани учун камомад чиққанини билдириб, бош ҳисобчини хотиржам қилди ва туман ДСИга кириб, ёзиб беришни тайинлади. Орада И.Собиров яна телефон қилиб, пул ҳақида сўрай бошлади. У ҳали пул топа олмаганини айтгандан сўнг Ҳаким унга телефон қилиб, туман прокуратурасига таклиф қилди. Бош ҳисобчи у ерга боргач, бўлиб ўтган воқеани батафсил баён қилди. Кейин ундан текширувни ижобий ҳал қилиб бериш учун 600 АҚШ доллари миқдорида “хизмат ҳақи” сўраётган уюшма раисига нисбатан тегишли чора кўришни сўраб, ариза ёзди.

Шундан сўнг тезкор тадбир ўтказишга тайёргарлик кўрилди, унга махсус ишлов берилган 600 АҚШ доллари берилди, холислар таклиф этилди. Исажон Собировнинг навбатдаги қўнғироғидан кейин у пулни топганини айтди ва улар учрашув жойини келишиб олишди. И.Собиров бош ҳисобчидан пулни олиб, шимининг орқа чўнтагига солди-ю, қўлини чиқаришга улгурмади… Шу тариқа уюшма раисининг қилмиши ошкор бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди ўзи раҳбар бўлатуриб, қўл остидаги ходимни алдаш орқали ундан пул ундирмоқчи бўлган, бироқ жабрланувчининг ҳушёрлиги туфайли мақсадига эришолмаган бу шахсга икки йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s