Россияда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди

1479947226.jpg

Россия Федерациясининг Саратов вилояти Татищев туманида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида ўн беш нафар киши жароҳатланди, бир инсон касалхонага олиб кетилди. Бу ҳақда РИА Новости ҳудуд тезкор хизматидаги манбага асосан хабар бермоқда.

“Карякино қишлоғи яқинида автобус пастликка тушиб кетиб, тўнтарилиб қолган. Маълумотларга кўра, бир киши умуртқа поғонаси синиши эҳтимоли билан касалхонага олиб келинди”, – деди агентлик суҳбатдоши.

“Ҳаммаси бўлиб 15 киши жароҳатланди”, – дея қўшимча қилди у. Хабарга кўра, инсонларнинг аксариятида унчалик жиддий бўлмаган жароҳатлар бор. Унинг сўзларига кўра, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Таъкидланишича, айни дамда воқеа жойида Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси (ГИБДД) ходимлари иш олиб бормоқда.

Фото: РИА Новости. Павел Лисицын

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s