Самолётларга энг катта хавф туғдирувчи омил маълум қилинди

 Фото: Petros Giannakouris / AP

Лондондаги офтальмология Институтининг тиббиёт соҳасидаги тадқиқотчилари лазер нурлари самолёт учувчиларининг кўриш қобилиятига зарар етказиши мумкинлигини тасдиқловчи биронта ҳам исбот йўқлигини маълум қилишди. Бироқ эътиборнинг пасайиши ва бир сониялик кўзнинг кўрмай қолиши йўловчи ва экипаж аъзоларига қимматга тушиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола British Journal of Ophthalmologyда нашр этилди.

Сўнгги вақтларда йўловчи авиалайнерларининг учувчиларини лазер нурлари сабаб вақтинчалик кўрмай қолиш ҳолатлари кўпайиб бораяпти. Бир йилда 1500та бундай вазият юз беради, бироқ хабарларга кўра, самолёт ва ер ўртасидаги катта масофа нурларнинг йўқолиб кетишига ҳамда кўзларга тушаётган ёруғлик қувватини пасайишига олиб келади.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, технологияларнинг янгиланиши лазер ускуналарининг ҳам кучайишига олиб келган, аммо кўзларни улар фақатгина бир неча метр масофадан зарарлаши мумкин экан. Лазер ручкалари, брелоклар одатда бир милливатт қувватга эга бўлиб, бу кўзларга зарар бериши даргумон. Ҳозирда эса 300 мВт қувватга эга бундай нурлар пайдо бўлгани хабар қилинаяпти ва олимлар бундай лазерларни сотувдан олиш керак деган фикрни илгари суришмоқда.

Интернет тармоғида эса 1000 мВт ва ҳаттоки 6000 мВт энергия қувватига эга бундай ускуналарни харид қилиш мумкин бўлиб, улар бир неча метрдан кўз ожизлигига олиб келади. Мутахассисларнинг фикрича, айнан шундай лазерлар Британиядаги 150та боланинг кўриш қобилияти йўқолишига сабабчи бўлган.

Самолётни қўндириш чоғида ҳам шундай нур учувчи эътиборини олиши ва ҳалокатга олиб келиши мумкин. Маълумотларга кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун лазер ускуналари савдосини жиддий назоратга олиш лозим.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s