Умр кушандаси

умр_кушандаси.jpg

Бугунги глобаллашув жараёнида дунё бўйлаб гиёҳвандлик балоси аста секин кенгайиб бормоқда. Бу “қора ажал” миллионлаб инсонлар бошига мислсиз кулфатлар ёғдириб, умрларга зомин бўлмоқда.

Фуқаро Б. Иномжонов эса кўп миқдордаги, яъни 1484,32 грамм ҳўл ҳолатдаги, 149,52 грамм қуруқ ҳолатдаги “марихуана” ва 7,93 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини яшаш хонадонида сақлаб, уларни сотишга суиқасд қилган. Бу ҳақда “Диёнат” газетаси ёзмоқда.

Бундан ташқари, у 2016 йилнинг май ойида ўзининг яшаш хонадонида фуқаролар Қ.Турсунбоев ва Х.Неъматуллаевга гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун бериб, бангихона ташкил қилган.

Судда берган кўрсатмасига кўра, Б. Иномжонов 1980 йилдан буён гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилиб келган. 2016 йил 28 май куни яшаш хонадонида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган кўздан кечириш давомида ўз ихтиёри билан яшаш хонадонидаги барча гиёҳвандлик моддаларини ўзи кўрсатиб, топиб бериб, бу моддаларни бир йил аввал Уйчи тумани йўлидаги дала майдонларидан териб олиб келганлигини айтган. Уларни бирор кишига сотмаганлигини, яшаш хонадонида бирор кишига чектирмаганлигини, фақатгина соғлиғи яхши эмаслиги сабабли гиёҳвандлик моддаларини тоғорага солиб, ивитиб, кейин қовуриб ейишлигини, қилмишидан пушаймонлигини, яшаш хонадонида ёлғиз яшашлигини айтиб, қонуний енгиллик беришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИБ экспертиза-криминалистика бўлимининг 2016 йил 28 майдаги 1611-сонли хулосасида Б. Иномжоновнинг яшаш хонадонидан олинган ҳўл ва қуруқ ҳолатдаги 1, 2 ,3, 4-ўрамлардаги ўсимлик кўринишлари ва кимёвий таркиби бир хил бўлган, таркибида актив гиёҳванд­лик модда тетрогидроканнабинол сақловчи “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, 1-ўрамдаги ҳўл ҳолатдаги “марихуана”нинг соф оғирлиги 1484, 32 грамм, 2, 3, 4-ўрамлардаги қуритилганларининг жами соф оғирлиги 149,52 грамм, 5-ўрамдаги тўқ яшил-жигарранг бироз нам ҳолатдаги модда таркибида актив гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол сақловчи “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, соф оғирлиги 7,93 граммни ташкил этиш кўрсатилган.

Наманган вилояти наркологик касалликлар диспансерининг 2016 йил 13 июндаги 192-сонли хулосасида Б. Иномжонов гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозлик билан касаллангани ва мажбурий даволанишга муҳтожлиги қайд этилган.

Олиб борилган тергов-суриштирув ишлари натижасида Б. Иномжонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган, деб топилган.

Суд жазо тайинлашда судланувчининг қилмишидан пушаймонлигини, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини инобатга олиб, тегишли жазо тайинлаган.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s