«Юлдузли тунлар» спектакли: Бобур ролида — Алишер Узоқов, Хонзодабегим ролида эса Юлдуз Ражабова (Фото)

Ўзбек кинофильмларида кўришга одатланиб қолганимиз актёрлар машҳур театр режиссёри Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган «Юлдузли тунлар» спектаклида рол ижро этди. Бу ҳақда MyDay хабар бермоқда.

Спектакл Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Унда Бобур ролини актёр Алишер Узоқов, унинг ёшлигини Шаҳзод Эгамбердиев, Бобурнинг синглиси Хонзодабегим ролини эса Юлдуз Ражабова ижро этган.

Акбархўжа Расуловга меъмор Мавлоно Фазлиддин роли насиб этган бўлса, Адиз Ражабов андижонлик бек Аҳмад Танбал ролини ижро этган. Спектаклдаги ягона театр актёри — Бобур Йўлдошев эса Шайбонийхон ролини ўйнаган.

Лойиҳа «Дийдор» театр-студияси ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан ташкил этилган. Спектакл ҳозирча ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 11:00 да «Дийдор»нинг 20—22 томошабинга мўлжалланган залида синов тариқасида намойиш этилмоқда.

Фото: MyDay

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s