«Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» акцияси ғолиблари Шерали Жўраев иштирокида тақдирланди

«Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси»ни аниқлаш бўйича акция байрам тадбири билан якунланди. Маросим Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида InfoLib–2016 Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғиёсиддин Ражабов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Толибжон Мирзақулов, UZINFOCOM маркази директори Ғайратхўжа Сайдалиев мазкур акциянинг тарихий, маданий ва табиий мерос ҳақидаги маълумотларни оммалаштиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

«Meros.uz» лойиҳаси координатори Зумрад Шожалилова тадбир қатнашчиларини акция бориши жараёни ва якунлари билан таништирди.

Етти мўъжиза қаторидан ўрин олган обида ва иншоотлар вакилларига тантанали вазиятда буни тасдиқловчи эсдалик ёрлиқлари топширилди. Тақдирлашда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев иштирок этди.

«Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» акцияси ғолиблари:

1. Регистон ансамбли (Самарқанд)
2. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи (Нукус)
3. Тошкент телеминораси (Тошкент)
4. Симпозиумлар саройи (Тошкент)
5. Мирзо Улуғбек расадхонаси (Самарқанд)
6. Ичан Қалъа (Хива)
7. Гўри Амир мақбараси (Самарқанд)

Фото: «Infocom.uz»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s