Йигитали Мамажонов хонанда Райҳоннинг иккинчи марта оила қуриши ҳақида: Бўлаётган ишлардан хурсанд эмасман

Актёр Йигитали Мамажонов собиқ турмуш ўртоғи, хонанда Райҳоннинг иккинчи марта оила қуриши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

«Мен бўлаётган ишлардан хурсанд эмасман. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади. Мен барча нарса Яратгандан деб биламан. Демак, пешонамизга шу битилган экан. Ҳамма нарса яхшиликка», — деди Йигитали.

«Фарзандларимни ҳеч қачон ташлаб қўймайман ва уларни ўзим тарбиялашга ҳаракат қиламан. Мен уларнинг отасиман, улар ўз қарамоғимда бўлишини истайман», — деди актёр.

«Шахсий ҳаётим ва оилам ҳақида гапиришни ёмон кўраман. Бу менинг табиатимга тўғри келмайди. Барча интервьюларимда ҳам бу ҳақда айтганман. Мен мухлислардан бировнинг ҳаётига аралашмасликларини сўраган бўлардим», — дея қўшимча қилди актёр Йигитали Мамажонов.

Йигитали ва Райҳоннинг тўйи 2012 йил ноябрида бўлиб ўтган. 2014 йил май ойида улар эгизак фарзандли бўлган. 2015 йил 9 январида Райҳон ажрашиш учун ариза бергани, 2016 йил май ойида эса уларнинг никоҳи расман бекор бўлгани маълум бўлди.

Октябрь ойи охирида Райҳон иккинчи марта оила қуриши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. У 29 октябрь куни чет элда бўлиши айтилган тўй маросимида таниқли бошловчи Фарҳод Алимовга турмушга чиқиши айтилди. Бироқ кейинроқ тўй санаси ва жойи ҳақидаги хабарлар Фарҳод Алимовнинг ўзи томонидан рад этилди.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s