Метро: 15 йиллик муаммо Наврўзгача ҳал бўладими?

Юнусобод йўли қурилиши қайта бошланди. Архив сурат

Октябрь ўртасида Шавкат Мирзиёев таалуқли вазирликларга Юнусобод йўлининг узоқ йиллардан бери қурилиши тўхтаб қолган “Файзулла Хўжаев” ва “Юнусобод” бекатларини қуриб битказишни топширган эди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири ушбу қурилиш майдончасида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Қурувчилар катта қурилиш техникаси кириб келиши учун, қурилиш майдонини ўраб турган деворни олиб ташлашди. Айни дамда қурилиш майдончасида тўпланиб қолган ахлат олиб чиқиб ташланган ва чуқурликни қазиш ишлари давом этмоқда.

В Ташкенте началось строительство линии метрополитена в Юнусабадском районе

Қурилиш ташкилоти вакилининг сўзларига қарагнада метро бекатларидан бири Юнусобод деҳқон бозор олдида иккинчиси ундан 1 км узоқликдаги кўп қаватли уйлар орасидаги чорраҳада жойлашган бўлар экан. Ушбу жой халқ орасида “Петушок” деб ном олган.

Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб пастга қараб юрилган томонда метро поездлари учун “гараж” қурилар экан. Ўша ерда улар айланиб олишлари ҳам мумкин бўлади. Қурувчиларнинг айтишига қараганда, қурилишга ҳалақит бермаслиги учун, бозор бошқа жойга кўчирилиши ҳам мумкин экан.

В Ташкенте началось строительство линии метрополитена в Юнусабадском районе

“Қурилиш очиқ услуб билан олиб борилади, шекилли. Бу барча қурилиш ишларини ва коммуникацияларни осонроқ ўтказиш имконини беради”, — деди қурувчилардан бири Sputnik мухбирига.

Қурилишга ҳалал бераётган дарахатлар аллақачон кесилмоқда. Бунинг ҳисобидан автомобил йўли ҳам кенгайтирилар экан.

“Дарахтларни кесишга мажбурлигимиздан афсусдамиз, лекин келажакда бу автомобил йўлини кенгайтириш имконини беради. Бу йўллари тор бўлган, аҳоли зич яшайдиган Юнусобод мавзелари учун ўта муҳим масала. Тирбандлар ҳаммани қийнаб юборди. Бу ерда метро қурилиши билан ҳукумат бирданига бир неча муаммони ҳал қилади, жумладан йўлларда эркин ҳаракатланишни ҳам”, — деди қурилиш бригадаси бошлиғи.

Юнусобод йўлининг қурилиши қачон тугашини ҳеч ким аниқ айта олмади, шунингдек сарфланаётган маблағ ҳажмини ҳам. Кимдир барча ишлар Наврўз байрамигача тугатилиши мумкинлигини тахмин қилди, бошқалар камида 2-3 йил кераклигини таъкидлашмоқда.

Тошкент метросининг Юнусобод йўли қурилиши 1988 йилда бошланиб 2001 йилда тўхтатилган эди. Қурилиш бўйича Юнусобод йўли энг мураккаб йўл бўлиб чиқди, чунки Бўзсув кўл ва бир неча каналлар остидан туннел ўтказишга тўғри келарди.

В Ташкенте началось строительство линии метрополитена в Юнусабадском районе

Бугунги кунда Юнусобод йўлининг асосий муаммоси бу — унинг аҳоли кўп яшайдиган мавзеларгача етказилмаганлигидир. Шунинг учун ҳам кўпчилик метрогача бошқа транспортдан фойдаланишга ёки умуман шахсий автотранспортдан фойдаланишни маъқул кўради.

Мутахассислар фикрига кўра, Юнусобод йўлини қуриб битказиш жамоат транспортига ва автомобил йўлларига бўлган босимни анча камайтириш имконини беради ва асосийси эса — Тошкент ер ости транспортининг самарадорлигини оширади.

Фото: Sputnik Ўзбекистан

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s