Салқин ҳавода қизини енгил кийинтирган Севара Назархон мухлислардан дакки эшитди (Фото)

420x232_article_1477893648_VJQdig.jpg

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон оиласи билан таътилни Тошкентда ўтказмоқда. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар берди.

Тошкент шаҳридаги дам олиш кунларини акс эттирувчи суратлар хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойланмоқда. Шундай суратлардан бирида Севара қизи Имон Анвар билан очиқ ҳавода сайр қилаётганини кўриш мумкин. Бироқ бу сурат мухлисларнинг хавотирларига сабаб бўлди. Улар хонандага қизини қалинроқ кийинтиришни маслаҳат беришди.

z79tozhrsi8y9lqs49ux428gr.jpg

Севара бундай изоҳларга:

“Хавотир олманг! Тошкент шаҳрида туш пайтида қуёш қиздирмоқда. Шунинг учун қизимга хавас қилишингиз мумкин”,—дея жавоб берди.

Шундан сўнг хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram`даги саҳифасига Севара ва унинг қизи Имон Анвар билан тушган суратини жойлаштирди. Эътиборлиси, мазкур суратда ҳам Севара қизини об-ҳавога нисбатан анча енгил кийинтиргани кўриниб турибди. 6 ойлик чақалоқнинг иккала оёғи ҳам очиқлиги мухлисларнинг хавотири ва танқидларига сабаб бўлди.

5aiv53l16fqdx0lvxk7e4zcon.jpg

“Севара, бу қизалоқ енгил кийинтирилгани кўриниб турган иккинчи сурат. Сиз уни ўзингиз билан солиштирманг ва қизингиз ҳам худди ўзингизга ўхшаб исиб кетаётгандек ўйламанг. Ўзингиз шундай об-ҳавода шортик киярмидингиз? Уларнинг териси нозик бўлади? Қизингизга раҳмингиз келсин”,—деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири.

“Ўзингиз қалин кийингансиз, қизингиз эса шортикда. Совқотмайдими?”,—дейди яна бир ижтимоий трамоқ фойдаланувчиси эътирозини яширолмай.

Уни сўзларини яна бир мухлис давом эттирди

“Ҳамма қалин кийинган, лекин бола шортикдами? Бошида бош кийими ҳам йўқ. Шамоллаб, касал бўлиб қоладику!”

Севара Назархон мухлисларнинг хавотирларига нисбатан:

“Фотошоп туфайли қизим иссиқ, тўқилган комбинезонда эканлиги кўринмаяпти. Шими ҳам тепага кўтарилиб кетибди. Дўстлар, агар сезмаган бўлсангиз, шу кунларда куз бизни иссиқ кунлар билан сийламоқда. Биз ҳақиқатдан ҳам саёҳатларда тобланмоқдамиз. Бу ерда эса аввалдан ёш болаларни иссиқ ҳавода ҳам карамдек кийинтиришади”,—дея жавоб берди.

Муниса Ризаева эса Севара Назархонга мухлислар эътирозига эътибор бермасликни тавсия қилди.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s