Тошкентдаги видеокузатувлардан бирида автомобилдан пул ўғирлаган “шоввозлар” сурати тарқалди

CvTgxcq5JiURLhfsCd1DCQcV4tkVjpXZ.jpg

30 октябрь, якшанба куни Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” (DRIVERS.UZ) гуруҳи аъзоларидан бири бўлган Fayzulla Tashov номи остидаги фойдаланувчи автомобилдан пул ўғирланганлиги тўғрисидаги эълонни ёзиб қолдирди ва унга ўғриларнинг видеокузатувдан олинган суратларини илова қилди, деб ёзади Kun.uz.

Манбага кўра, 29 октябрь, шанба куни Тошкент шаҳридаги Жомий айланасида маҳаллий вақт билан соат 13:46да автомобилдан пул ўғирланган. Мазкур ўғирлик видеокузатув камерасида муҳрланиб қолган.

Фойдаланувчининг сўзларига кўра, ўғирликда икки киши иштирок этган – улардан бири “ўлжа” қидириш ва телефонда маълумот бериш билан шуғулланган, иккинчиси машинага яқинлашиб, уни megicar’га ўхшаган пульт билан очиб, хотиржамлик билан унга ўтирган ва режадагидек ўғирликни амалга оширган.

Видеокузатув камераси ҳаммасини тасвирга олган бўлиб, тармоқ фойдаланувчиси уларнинг суратларини фейсбукда тақдим этган ҳамда ўғриларни кўрган ёки билганлар бўлса, уларни топиб, автомобиль эгасига пулларини қайтаришга ёрдам беришни сўраган ва бунинг учун мукофот берилишини таъкидлаган.

Тармоқнинг баъзи фойдаланувчилари бунга салбий муносабат билдириб, ўғриларни жазолаш кераклигини ёзган бўлишса, бошқалари воқеага унчалик ишонишмаган ва ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишни маслаҳат беришган.

Фото: Kun.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s