Хонанда Жаҳонгир Отажонов концерт дастурида Насиба Абдуллаевадан кечирим сўради

420x232_article_1477906607_dr1Ns2.jpg

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Куз гуллари” деб номланган жонли ижродаги яккахон концерт дастурини тақдим этди, деб ёзади Darakchi.uz.

Ушбу концерт Жаҳонгир Отажоновнинг жорий йил ҳисобидан иккинчи концерти бўлди. Концерт дастури Жаҳонгир Отажоновга хос бўлган ноодатийликка бой бўлди. Хонанданинг янги қўшиқларидан тортиб, мухлислар қалбидан жой олган хит тароналар ижросигача томошабин томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Одатда рақссиз ўтадиган концерт дастурида бу сафар икки нафар раққос бошидан оҳиригача фалсафий маънодаги рақсларни тақдим этишди.

Концертда 8 та янги қўшиқ янгради.

Хонанда концертига меҳмон сифатида таклиф этган Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевадан кутилмаганда кечирим сўради. Жаҳонгирнинг айтишича, унинг қайсидир таронаси устоз санъаткорнинг тароналаридан бирига ўхшаб қолган. Бироқ залга йиғилган томошабинлар айнан қайси қўшиқ ҳақида гап кетаётганини англай олишмади.

Бундан ташқари хонанда концерти давомида саҳнани тарк этиб, залнинг орқа қаторларида ўтирган томошабинларнинг олдига ҳам бир неча бор қўшиқ куйлаб борди ва бу ҳаракати учун ҳам барчадан кечирим сўради.

Дарвоқе, концертнинг бошидан оҳиригача хонандадан хоразмча йўналишда қўшиқ кутган томошабинларнинг умиди пучга чиқди. Нима учундир бу гал Жаҳонгир Отажонов концертида хоразмча куйламади.

Айтиш жоизки, концерт бу йил хонанда томонидан тақдим этилаётган иккинчи концерт бўлишига қарамай зал икки кун ҳам томошабин билан тўла бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов журналистлар учун ўтказган матбуот анжуманида бундан буён ҳар чоракда концерт тақдим этиш нияти борлигини маълум қилган.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s