“Шайх” унвонини қайси ташкилот беради?

Muxlis.uz сайти маъмуриятига қуйидаги савол берилди:

“Шайхлар ҳақида маълумот берсангиз. Бу унвонни ким ёки қайси ташкилот беради?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Шайх” сўзи бир қанча маъноларни англатади. Жумладан, 1. “Кекса”, “соқолига оқ тушган”, “ёши улуғ”. 2. “Шаръий илмлар билимдони”. 3. Форс кўрфазидаги баъзи давлатларда сиёсий мақоми юқори бўлган шахсларга нисбатан ишлатиладиган сўз. 4. Илм ва мартабаси юқори шахс (“Шайхур раис” Ибн Синонинг лақаби, “Мамлакат шайхи” давлатни бошқаришда юқори мансабни эгаллаган шахс, “қабила шайхи” қабила бошлиғи, “аёлнинг шайхи” унинг эри).

Бизда “шайх”, деганда шариат илмининг билимдони, тариқат пешвоси назарда тутилади. Тилимизда бу сўз “устоз” маъносида ҳам қўлланилиши мумкин. Муҳаддислар ҳадис эшитган ровийларини “шайх” деб аташган. Ҳадис илмида “икки шайх”, деганда Бухорий ва Муслим назарда тутилади. Бундан ташқари “икки шайх” дейилганда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар ҳам кўзда тутилади.

Шариат илмида донг таратиб, муносиб хизматлар қилган одам шайх мақомига кўтарилади. Аммо бу илмий унвон эмас. Уни бирон ташкилот маълум хизматлар учун бермайди. Балки, илм аҳлига нисбатан ҳурматан айтиладиган сўздир бу”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s