Эртадан Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси ходимлари маоши оширилади

Ҳамшира иши. Архив сурат

Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб тиббиёт соҳаси ходимларининг маоши алоҳида тартибда оширилади, деб ёзмоқда Спутник Ўзбекистон Uzbekistan Today нашри хабарига асосан.

1 ноябрдан бошлаб тиббиёт соҳаси ходимлари маошлари оширилади ва уларга турли ижтимоий қўшимча тўловлар белгиланади.

Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга асосан қабул қилинган.

Қарорга кўра, энг катта қўшимча тўлов — 75 %, патолого-анатом врачлари маошига қўшилади. Суд-медицина экспертиза бўлим раҳбарлари маошига эса 40% қўшимча қўшилади.

Ақлий қолоқ болаларни тарбияловчи психоневрологик интернатлар тиббиёт ходимлари маошига — 50 % қўшимча қўшилади. Ушбу турдаги интернатларда ишловчи санитар-энагалар, санитар-ҳаммомчилар, массажчилар ва ҳамширалар маоши 40 % га оширилади.

Ўрта тиббий малакали, вирус ва инфекциялар билан ишловчи барча турдаги лаборатория ходимлари, анестезиолог-врачлар, интенсив даволаш бўлимлари врачлари ҳам маошларига 40% қўшимча қўшилди.

Имконияти чекланган беморлар билан ишловчи барча тиббиёт муассасалари кичик тиббиёт ходимлари, ҳамширалар ва бошқа тиббий ходимлари маоши ҳам оширилиши кутилмоқда.

Фото: Sputnik / Владимир Вяткин

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s