Ўрта ер денгизи курортлари йўқ бўлиб кетиши маълум қилинди

 Фото: Lars Halbauer / lha / Globallookpress.com

Франциялик иқлимшунослар Европа жанубидаги курорт ҳудудлари саҳрога айланишини тахмин қилдилар. Бунга бағишланган тадқиқот Science журналида чоп этилган бўлиб, у ҳақда қисқача Nature News нашри хабар берди.

Европа жануби, хусусан Лиссабон (Португалия) ва Севилья (Испания), олимларнинг фикрича, катта ҳудуддаги саҳрога айланади. Бу XXI аср сўнгида, глобал исиш сабаб юз бериши керак.

Олимларнинг тахмини глобал исиш жараёнининг айни кундаги ҳажми сақланиб қолса тасдиқланади. Шунда мутахассисларнинг фикрича, Европа жанубидаги ўрмонлар шимолга ва тоғларга қараб силжиб боради, уларнинг ўрнида эса бутазор ва чангалзорлар пайдо бўлади. Ҳудуддаги ўртача йиллик ҳарорат аср сўнгида Цельсий бўйича 1,5 даражадан ошмаса, ҳудуд экотизими сақланиб қолади.

Шу билан бир қаторда, олимларнинг таъкидлашича, бундай жараёнлар АҚШнинг жануби-ғарбида ҳам юз бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил бошида Қўшма Штатлар ғарбидаги ўрмон ёнғинлари ҳолати рекорд даражага етди. 2015 йилда 40,5 минг квадрат километр ҳудуд ёниб кетиб, бу АҚШнинг замонавий тарихидаги рекорд миқдорга айланди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s