Apple ходимлари британиялик йигитни Саддам Ҳуссайн деб ўйлаб, унга пулини қайтаришдан бош тортишди

 Фото: Kiichiro Sato / AP

Британиянинг Бирмингем шаҳридаги Apple дўкони ходимлари маҳаллий фуқаро Шаракат Ҳуссайнга (Sharakat Hussain) ўзларида сотиб олинган iPhone учун маблағни, у собиқ Ироқ раҳбари Саддам Ҳуссайн эмаслигини исботламагунга қадар қайтариб беришмади. Бу ҳақда The Sun ёзмоқда.

26-ёшли эркакнинг айтишича, ускунани 799 фунтга (973 доллар) синглиси учун совға тариқасида сотиб олган. Бироқ қариндоши бошқа телефонни истаётганини маълум қилгач, эркак уни қайтариб беришга қарор қилади. Дўконда эса пулни банк ўтказмаси орқали қайтариш учун шахсий маълумотларини кўрсатиш талаб этилган.

Бир қанча вақт ўтгач, Шаракатга пул ўрнига электрон хат келди. Унда у Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳуссайн эмаслигига исбот сўралган. Имейл муаллифининг таъкидлашича, бу “компания маҳсулотларини сотиш тақиқланган шахслар давлат рўйхатидан” уни олиб ташлаш мақсадида керак бўлади.

“Аввалига мен хатни спам деб ўйладим. У ҳақиқий эканлигини билгач эса ҳайрондан донг қотдим. Мен жуда ҳам ғазабландим”, – дея маълум қилди британиялик.

The Sun’нинг таъкидлашича, бу вазият ошкор бўлганидан сўнг, Apple матбуот-котиби Шаракатдан “чин кўнгилдан узр” сўраган ва компания пулни қайтариш бўйича масалани ҳал этишига ишонтирган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s