Арвоҳларнинг борлиги уч усул ёрдамида тушунтириб берилди

 «Арвоҳ» фильмидан кадр

Манчестер (Буюк Британия) Шаҳар университети руҳшуноси Нил Дагналл инсонлар кўп ҳолларда тилга олувчи учта ноодатий (паранормал) ҳодисага эҳтимолий тушунтириш берди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Кишиларнинг арвоҳларга ишонишига биринчи сабаб уларнинг руҳий ҳолатидадир. Олимнинг тахмин қилишича, инсон бошидан ўзи гувоҳи бўлаётган ҳолат ва ўз ҳиссиётларига мистик нуқтаи назардан тушунтириш беради. У бундай вазиятда бошқа вариантлар, биринчи навбатда илмий фикрни четга суриб қўяди.

Иккинчи сабаб эса инсон бош миясига инфратовуш ва электромагнитли нурланишнинг таъсир кўрсатишида. Инфратовуш кишида қўрқув ва нотинчлик туйғусини чақиришини исботловчи тадқиқотлар мавжуд.

Паранормал ҳодисаларга ишонишнинг учинчи сабаби – заҳарли бирикмалар билан заҳарланишдир. Улар ичида формальдегид ва кўпчилик пестицидлар, шунингдек баъзи бир замбуруғлар ҳаёт фаолиятининг маҳсулоти бор.

Олим нима учун баъзи бир инсонлар арвоҳлар – ўликлар ва тириклар дунёсини эҳтимолий боғлаб турувчи объектларга ишонишини тушунтириб беришга ҳаракат қилган. Илмий нуқтаи назардан арвоҳлар мавжуд эмас, дея ҳисобланади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s