Насиба Абдуллаева Жаҳонгир Отажоновнинг кечиримига жавоб қайтарди

420x232_article_1478001991_sjdYoz.jpg

28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг “Куз гуллари” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Хонанда концертига меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевадан кутилмаганда саҳнадан туриб кечирим сўрагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Жаҳонгирнинг айтишича унинг қайсидир таронаси Насиба Абдуллаеванинг тароналаридан бирига ўхшаб қолган.

Хонанданинг сўраган кечиримига Насиба Абдуллаева қандай жавоб бергани билан “Daryo.uz” нашри қизиқиб кўрди.

— Билмадим, Жаҳонгирнинг ўзи ўхшатган бўлиши мумкин, аммо мен ўхшашлик сезмадим. Нисбатан хотиржам табиатимни ҳисобга олганда, қўшиқларимизни бир-бирига ўхшатиб бўлмайди. Аввало қўшиқлар бир-бирига ўхшаб қолмаган, ўхшаб қолганида ҳам ҳеч қандай эътирозим бўлмасди. Сабаби, бир-бирига ўхшамаган, кераксиз қўшиқлар кўпайиб кетганидан кўра яхши қўшиқларнинг ўхшаш бўлгани маъқул, деб ўйлайман.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s