Тошкентда махсус хизмат кийимида қуролли босқинлар уюштирган хавфли тўда ушланди

dage.jpg

Тошкентнинг бир қатори туманларида қуролли босқинлар уюштирган жиноий тўда қўлга олинди.

1news.uz’нинг “Постда” нашрига асосан билдиришича, пневматик тўппонча билан қуролланган жиноий гуруҳ аъзолари босқинларни махсус бўлинма ходимлари кийимини кийган ва ниқоб тутган ҳолда амалга оширган. Босқинчилар тунда машиналарни тўхтатиб, автоулов эгаларини аёвсиз калтаклаб, уларга қурол ўқталиб, қимматбаҳо буюм ва пулларини тортиб олган. Бу каби босқинлар жорий йил июндан сентябрга қадар бир неча марта амалга оширилган. Аммо жиноятчилар ниқобли бўлгани боис жабрдийдалар уларнинг қиёфасини эслаб қола олмаган. Ниҳоят 2016 йилнинг 15 сентябрида Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бошқармаси қуролли гуруҳнинг 6 аъзосини пистирма билан қўлга туширган. “Шу тариқа “қашқирлар тўдаси”нинг саргузаштлари ниҳоясига етди”, дея хабар беради Ички ишлар вазирлиги расмий нашри.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s