Тошкент бош терговчиси Олмазор тумани фуқароларини қабул қилди

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Тошхўжаев дастлабки тергов органлари иш билан боғлиқ муаммоли масалалар бўйича фуқароларни кўчма тарзда қабул қилди, деб ёзади «Газета.uz» Ўзбекистон ИИВ сайтига таяниб.

Олмазор тумани ички ишлар бошқармасидаги қабулда туманнинг жиноят ишлари бўйича тергов чоғида манфаатларига даҳл қилинган фуқаролари, шунингдек, тергов бўлинмаси адвокатлари ва ходимлари иштирок этди. Ўндан ортиқ ариза ва мурожаатномалар кўриб чиқилди, уларнинг кўпчилиги ўша пайтдаёқ ҳал қилинди.

Хабарда таъкидланишича, фуқароларда дастлабки терговни ўтказиш муддатлари ҳақида саволлар бўлган, терговчилардан тезкорлик талаб қилинган. Шу билан бирга, жиноий жавобгарликка тортилганлар ўз адвокатлари билан келиб, нафақат дастлабки тергов муддатлари, балки тергов ҳаракатлари ва тадбирларини ўтказишнинг процессуал тартибларига нисбатан шикоят билдирган.

Баъзилар эса терговчиларни танбеҳ остига олди. Уларнинг сўзларига кўра, уларни жиноят иши иштирокчиси сифатида чақирган терговчилар уларни белгиланган вақтда қабул қилмаган. Полковник Тошхўжаев терговчиларга бундан кейин бу каби ҳолатларга йўл қўймасликни буюрди.

Фото: «Газета.uz»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s