Уйқудан олдин гаджетларни ишлатишнинг энг катта хавфи маълум қилинди

 Фото: Sigrid Gombert / Globallookpress.com

Ухлашдан олдин смартфон ва планшетдан фойдаланувчи болалар, гаджетларни ишлатмайдиган болаларга нисбатан икки маротаба кўпроқ уйқунинг бузилишидан азият чекишади. Буни Лондондаги Қироллиқ коллежи тадқиқотчилари аниқладилар. Бу ҳақда қисқача EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Олимлар 6-19 ёшидаги 125 минг бола қатнашган 20 та тадқиқот натижаларини таҳлилдан ўтказишди. Маълум бўлишича, уйқудан аввал смартфон ва бошқа ускуналардан фойдаланиш уйқуга тўймаслик ва кун давомида мудраб юриш билан боғлиқ экан. Шу билан бир қаторда, ҳаттоки гаджетнинг ётоқхонада туриши ҳам уйқу сифатига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу, болалар ҳар доим уларга кимдир хабар ёзиши ва унга жавоб беришлари билан изоҳланади.

Болаларда уйқунинг бузилиши соғлиққа салбий таъсир кўрсатиб, иштаҳанинг йўқолиши, семизлик, иммун тизими фаоллигининг пасайиши ва бўйнинг ўсмай қолишига олиб келади. Шунингдек, жиддий руҳий муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, гаджетларнинг оммалашиши болалар уйқусининг янада оғир бузилишига олиб келади. Бу муаммони болаларнинг смартфон ишлатишига чеклов ўрнатиш ва уйқудан олдин тўғри хатти-ҳаракат учун рағбатлантириб ҳал этиш мумкин.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s