Фарҳод Алимовнинг 29 октябрь куни хонанда Райҳонга уйлангани эмас, тўйда бошловчилик қилгани исботланди

Фарҳод Алимовнинг 29 октябрь куни хонанда Райҳонга уйлангани эмас, тўйда бошловчилик қилгани исботланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовнинг турмуш қураётганлари билан боғлиқ хабарлар ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли мавзусига айланди, десак муболаға бўлмайди.

ОАВда уларнинг 29 октябрь куни турмуш қураётгани ҳақидаги мақолалардан сўнг, Qalampir.uz нашри телефон орқали боғланиб, куёв бўлмиш, Фарҳод Алимовдан “29 октябрь куни ҳақиқатан ҳам тўйми?”, деб сўраганида, у айни хабарни рад этди.

“Яхши, унда 29 октябрь куни нима билан банд бўласиз?”, деган саволга эса у “Ўша куни “Яккасарой” тўйхонасида бўладиган тўй тадбирида бошловчиман”, дея жавоб берган.

30 октябрь куни эса у ўзининг Instagram’даги саҳифасига “Яккасарой” тўйхонасида актриса Дилноза Кубаева билан ҳамкорликда тўй тадбирини олиб боргани тасвирланган фотосуратларни жойлаштирди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимовнинг тўйи жорий йилнинг охиригача бўлиши кутилмоқда.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s