Ўйламай қилинган иш…

big_8892091.jpg

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Бодо” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1991 йилда туғилган Ҳабиб Қаҳрамонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган “Бек” тўйхонаси ёнида жойлашган барда Азизбек Мардонов билан пивохўрлик қилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Иккинчи бокалдан кейин фикрлари чалкашиб кетаверди. Учинчи бокал бўшаганда эса спиртли ичимлик бироз таъсир қилиб, ўзини доно ҳисоблаётган Ҳабибнинг нияти бузилди. Шу вақт қўл телефони жиринглаб қолди.

– Ал..ё… Ҳа, гапиравер Мамадали, – деди у эски қадрдонининг овозини таниб.

– Учрашсак бўладими, жўра?

– Жуда бўлади-да..! Қаерда кўришамиз?

– Уйни биласан-ку…

Бардан 1 литрлик баклашкада пиво олиб, йўлга отланишди. Пивохўрлик билан бошланган улфатчиликда жиноят режаси тузилди.

– Йўқ демасаларинг, бир “план” бор, – деди талмовсираб Ҳабиб. – “Черёмушка”дан ўтган темир йўл атрофида қурилиш ишлари кетмоқда. Қоровуллар билан келишса бўлади.

– Нимани келишамиз?

– Нимани бўларди, арматураларни арзон нархда олиб сотамиз.

– Улар рози бўлишмаса-чи?!

– Рози қиламиз…

“Дамас” бир зумда “Черёмушка”да пайдо бўлди. Жиноий шерикликка яна бир киши – Зокиржон Обидов ҳам таклиф қилинди. Ярим тунги таклиф негадир Зокиржонни ажаблантирмади.

Тунги соат 2:00ларда қурувчилар ётган вагон-уй эшиги очиқ бўлганлиги боис, ичкарига бемалол кириб борган Ҳабиб олдиндан таниши бўлган Дилмуродни уйғотди. Келишилганидек, арматураларни олиб кетиш учун келганини ва нархига келишиш лозимлигини тушунтирган бўлди. Орада Ф.Раҳимов ва Т.Тўхтаев ҳам уйғонишди. Арматуралар жойланган контейнер калити йўқлигини билдиришди. “Чақирилмаган меҳмонлар” излаб калитни топиб олишди. 780 килограмм 10 мм.ли арматураларни қоровуллар кўмагида ўмарган жиноятчилар уларга қўшиб перфоратор, дрель, 60 метр кабел ҳамда тахталарни ҳам олиб чиқишди. Келишилганидек, Дилмурод Қараевга 65-70 минг атрофида пул берган тўдабошининг кўнгли тинчигандек бўлди. Бироқ ўйламай қилинган иш бошига ташвиш келтиришини хаёлига ҳам келтирмади.

Жиноятчиларга шерик бўлиб, ўзларига ишониб топширилган давлат мулкини ўмариб кетишга имкон берган Ф.Раҳимов, Д.Қараев, Т.Тўхтаевларга ҳам тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди. Жиноий режа тузиб, давлат мулкига кўз олайтирган кимсаларга эса суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s