Беш кишининг ўлимида айбланаётган ўзбекистонликка умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин

Ҳибсхона, архив сурат

Давлат қораловчиси суддан тулалик беш киши, шу жумладан уч нафар болакай қотиллигида айбланаётган ўзбекистонликни бир умрга озодликдан маҳрум этишни сўради, деб ёзади Спутник Ўзбекистон РИА Новости’нинг Тула вилояти прокуратурасига таянган ҳолда тарқатган хабари асосида.

Ўзбекистонлик 30 яшар Сирожиддин Шералиев устидан суд Тулада жорий йилнинг 8 июнида бошланган эди. Прокуратура илтимосномаси билан Шералиев устидан В.П.Сербский номли институтда руҳий-психиатрик экспертиза ўтказилди ва бунинг натижасида, айбланувчи руҳан соғлом деб топилди.

“2 ноябр куни Тула вилоят судида давлат қораловчиси — вилоят прокурори Александр Козлов суддан Шералиевга махсус режимли колонияда ўталадиган умрбод қамоқ жазоси тайинланишини сўради”, — дейилади хабар матнида. Бундан ташқари, давлат қораловчиси суддан Шералиевдан етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун 3,5 миллион рубл ундиришни сўрамоқда.

Навбатдаги суд мажлиси 11 ноябрга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 30 май санасида Туладаги Косая Гора посёлкасидаги хусусий уйларнинг бирида икки нафар аёл ҳамда уч нафар болакайнинг пичоқланган мурдалари топилган эди. Ўн ва ўн бир ёшли қизалоқлар, уларнинг беш яшар укаси, болаларнинг 29 яшар онаси ҳамда 49 ёшли бувиси ҳалок бўлган эди. Оиланинг яна бир фарзанди — 8 яшар болакай, ҳамда ёш аёлнинг бирга яшаб юрган хуштори эса касалхонага ётқизилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Россияда ноқонуний яшаб юрган Ўзбекистон фуқаросини қотилликда гумонлаб қўлга олди.

Шералиев Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг тўрт моддаси бўйича айбланмоқда. У содир этган жинояти учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Фото: Sputnik / Андрей Стенин

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s